Буюк Британия уйғурларга кўрсатилаётган зулм туфайли Хитойга қарши чора кўрмоқчи

0

Буюк Британия ҳукумати уйғурларга кўрсатилаётган зулмга жавобан Хитой билан савдо қоидаларини қаттиқлаштирмоқчи.

Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб маълум қилди.

Буюк Британия, Ғарб мамлакатлари ва БМТнинг  уйғурларга қарши инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги даъволарини Хитой рад этди.

«Англия четда туролмайди ва Шинжон-Уйғур автоном минтақаси компанияларига қарши аниқ чоралар кўрмоқчи»,- деди Рааб.

Хусусан, кўрсатилган минтақадан экспорт қилинадиган маҳсулотларни назорат қилишни кучайтириш, шунингдек, ҳаридлар қоидаларига риоя қилмайдиган компаниялар билан давлат шартномаларини тақиқлаш режалаштирилган.

«Ушбу пакет Буюк Британиянинг бирон бир ташкилоти, ҳукумати ёки хусусий сектори била туриб ёки билмаган ҳолда Шинжондаги уйғурлар ёки бошқа озчиликларга нисбатан инсон ҳуқуқларининг бузилишидан фойда ёки ҳисса олмаслигини таъминлашга ёрдам беради»,- деди ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

Олдинроқ, Буюк Британия ва АҚШ Хитойни уйғурлар ва бошқа мусулмон гуруҳларга зулм ўтказишда, инсон ҳуқуқларини поймол қилишда, шу жумладан Тибет ва Шинжон-Уйғур автоном вилоятида айблаганлар. Хитой ҳукумати барча айбловлар ва танқидларни рад этиб, фақат мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here