Европада яна коронавирус муаммоси

0

Германияда кучли карантин яна 8 ёки 10 ҳафта давом этиши мумкин. Бу ҳақда канцлер Ангела Меркел хабар қилган. Мамлакатда пандемия бошланганидан буён деярли икки миллион ҳолат тасдиқланган ва ҳар куни ўлим сони жуда юқори даражада сешанба куни 890 дан ортиқ ўлим ҳолати кузатилган. Бундан ташқари, бир кун аввал Германияда яна бир коронавирус штамми мавжудлиги тасдиқланди бу сафар Жанубий Африкадан.

Португалияда ҳам анча қониқарсиз статистика қайд этилмоқда. Сешанба куни 155 киши Covid-19дан вафот этди. Ҳукумат пайшанба кунидан бошлаб камида 1 ойлик карантин эълон қилиши кутилмоқда.

Европа Иттифоқи томонидан тасдиқланган иккинчи «Moderna» вакцинаси оммавий миқдорда Европа эмлаш марказларига кира бошлади. Умуман олганда, Европа Иттифоқи яна олтита лаборатория билан шартнома тузди ва уларнинг ичидан самара берадиганларини амалда қўллашмоқчи.

loading...