Франция: Патининг ўлимида яна бир неча киши гумон қилиняпти

0

Франциялик ўқитувчи Самюэл Патининг ўлдирилиши бўйича яна етти киши қўлга олинди. Franceinfo радиоси хабарига кўра, улар 17-21 ёшларда бўлиб, Патини ўлдирган Абдуллоҳ Анзоров билан ижтимоий тармоқлар орқали алоқада бўлган.

Бундан ташқари, Пати ишлаган мактабнинг айрим ўқувчиларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

47 ёшли Самюэл Пати Париж яқинидаги мактаблардан бирида тарих ва географиядан дарс бериб келган. У сўз эркинлигига бағишланган дарсда ўқувчиларга Муҳаммад алайҳиссалом ҳақоратли тарзда тасвирланган карикатураларни кўрсатган. Ўтган йилнинг 16 октябрида асли чеченистонлик 18 яшар Абдуллоҳ Анзоров уни пичоқлаб ўлдирди. Анзоровни полициячилар отиб ташлади.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўқитувчининг ўлдирилишини қоралаш билан бирга Франция ҳукуматини ислом қадриятларини ва мусулмонларнинг ҳисларини камситишда айблади.

Azon.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here