Жапаров Қирғизистонда рус тилининг расмий мақомини сақлаб қолишга ваъда берди

0

Қирғизистонда рус тили ўзининг расмий тил мақомини сақлаб қолади. Бу ҳақда мамлакат президенти сайловида ғолиб чиққан Садир Жапаров «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Рус тили расмий мақомга эга эди ва бундан кейин ҳам расмий мақомда бўлади», — деди у.

Жапаровнинг эслатишича, собиқ иттифоқ тарқалиб кетганидан кейин Россия ва Қирғизистон иттифоқдош ва яқин шериклар бўлиб қолган, шу сабабли мамлакатлар ўртасида «биродарлик» алоқалари сақланиб келмоқда.

Сайланган давлат раҳбари ишонтиришича, бундан кейин ҳам Москва ва Бишкек «юқори дипломатик алоқалар»га эга бўлади. У Россияни Қирғизистоннинг асосий иттифоқдоши ва шериги деб атаб, усиз мамлакат иқтисодий ва геосиёсий жиҳатдан қийналишини таъкидлади.

Ноябрда Қирғизистон Конституциявий кенгаши аъзоси Садирдин Тўралиев мамлакатда рус тилининг расмий мақомини бекор қилиш таклифи билан чиққанди. Бунга Қирғизистон ёшлари ўз она тилида гаплашмай қўйганини сабаб қилиб кўрсатган. Аммо кейинроқ Конституциявий кенгаш рус тили расмий тил сифатида қолдирилишини маълум қилди.

Daryo.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here