Кескин озиш натижасида бир неча ёшга қариган юлдузлар (фото)

0

Маълумки, одатда ортиқча вазн ҳам инсон ёшини каттароқ кўрсатади. Аммо ҳаддан ташқари озғинлик ҳам худди шундай натижани намоён қилишини қуйидаги юлдузларга қараб билиб олиш мумкин.

Мери-Кейт Ольсен

Опа-сингил Ольсенлар сариқ сочли мафтункор қиз сифатида барчанинг тасаввурида пайдо бўлар эди. Лекин ҳозирда уларнинг ташқи кўринишида чарчоқ ва ҳорғинлик акс этганини кўриш мумкин. Шунга қарамай, Эшлининг кўриниши жуда яхши, аммо Мери-Кейтнинг ёш борасида қариш даражаси анча юқори. 2014 йилда унинг сурати мухлисларни ҳайратга солган. Юздаги ўткир қиёфа, суякларнинг бўртиб чиқиши, ботган яноқлар уни гўёки кекса аёлга ўхшатиб қўйган. 2017 йилда 48 ёшли эри Оливер Саркози билан кўргазмаларнинг бирида иштирок этган Мери-Кейтнинг ташқи қиёфаси кўримсиз бўлиб, чеҳрасида тушкунлик акс этган эди.

Кўпчилик пластик жарроҳлик туфайли у ташқи қиёфасини йўқотди, деб ўйлайди. Эҳтимол, юлдуз ринопластика ва қошни кўтариш каби жараёнларни синаб кўргандир. Оммавий ахборот воситалари эса эгизакларни гиёҳвандликка берилгани ҳақида ҳам гумон қилган. Мери-Кейтнинг ёшига боғлиқ ўзгаришнинг асосий сабаби эса бу эрта птоз − терининг гравитацион қаришидир. Бу албатта, парҳез билан боғлиқ муаммо. Эслатиб ўтамиз, Мери-Кейт анорексия билан касалланиб, вазн йўқотган ва бу унинг юзида кўпроқ акс этган. Яноқлар чўкиб, тери ости ёғ қатлами инкичкалашиб кетган. Шу сабабли, Мери-Кейтнинг эрта қариши сабаби унинг турмуш тарзи ва овқатланиш билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Тара Рид

Вазнини муакаммал даражага етказишга ҳаракат қилган актриса бир қатор муваффақиятсиз пластик операцияларни амалга оширди. Маслаан, у қўллаган липосакция – терини ёғ қатламидан халос бўлишга ёрдам берган бўлсада, танада хунук кўринишга эга бурмалар ҳосил қилган.

Тара ҳам анорексия билан узоқ курашган. Бир неча йил олдин у касалликни енгишга муваффақ бўлганди, аммо овқатланиш борасида муаммоларга учрагани кўриниб турибди. Таранинг ҳаддан ташқари озиб кетиши натижасида унинг фақат қоқ суяклари қолгандек. Шунингдек, ёғ қатламисиз қолган териси ҳам ёши катта аёлларники сингари осилиш даражасига келиб қолган.

Анжелина Жоли

Маълумотларга кўра, Анжелина 65 дан 45 килограммга тушган эди. Аммо интернет оламида унинг вазни 35-40 килограмм экналиги ва бу ҳолат анорексияга яқинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Актрисанинг бу даражада озиб кетишининг сабаби вазн ташлашга бўлган интилиш эмас. Аксинча унинг ҳаётидаги стресслар ва турмуш ўртоғидан ажаралишида. Анжелина онаси вафотидан кейин узоқ вақтгача ўзини тиклай оламаган ва сут безлари ҳамда тухумдонларини олиб ташлаш бўйича операция қилинган. Шунингдек, фильмдаги айрим образлар учун ҳам овқталанишни бироз чеклаган. Бундан ташқари БМТ билан вазифа доирасида қочқинлар лагерига саёҳат вақтида ҳам етарлича овқат тановул қилмаган. Ҳозирча актриса ингичка қомати ва бўртиб турган суякларини либослар билан яширишга ҳаракат қилмоқда.

Кетрин-Зета Жонс

2017 йил сентябрь ойида актриса ўзининг макияжсиз сурати билан интернет оламида «шов-шув»га сабаб бўлган. Мухлисларнинг айримлари ундаги табиий гўзалликни олқишлаган бўлса, бошқалар уни ёшига нисбатан катта кўриниши ҳақида маломат қилган. Кетрин ва унинг тенгдошлари орасидаги фарқ ҳам аниқ қайд этилган.

Кўпчилик  пластик операцияларга мурожаат қилиш юздаги ажинларни ҳам бартараф этади, деб ўйлайди. Кетриннинг кўз ва лаб соҳаси чиндан ҳам яхши ҳолатда эмас. Бу айниқса, қизил гиламчадан юриб келганида яққол намоён бўлади. Макияж қанчалар муакаммал бўлмасин, унинг қомати ёш билан боғлиқ ўзгаришларни сотиб қўяди. Балки актриса вазнини ошириши керакдир.

Виктория Бекхем

Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар кўпинча юлдузнинг озғинлигини танқид қилади. Шуни таъкидлаш керакки, Викториянинг жуда озғинлиги унинг турмуш ўртоғи –Дэвид Бекхемга ҳам унча ёқмайди. Кейинчалик, Виктория семиришга ҳам уриниб кўрган.

Маълум бўлишича, Виктория яқиндан худди касалмандлар каби кўринади ва мутахассислар бунинг учун унинг рационини қайтадан кўриб чиққан. Шунга қарамай, у ҳанузгача озғин ва ёши катта кўринишда қолмоқда.

Daryo.uz

loading...