Microsoft вафот этган инсонларнинг рақамли клонини яратади

0

Microsoft корпорацияси Creating a Conversational Chatbot of a Specific Person («Аниқ бир инсон асосида овозли чат-ботни яратиш») патентини рўйхатдан ўтказди. Бу келажакда IT-гигант марҳум инсонларнинг рақамли клонини яратиши мумкинлигини билдиради, деб хабар беради АҚШ Савдо белгилари ва патентлар ташкилоти.

Компания чат-бот устида ишлаб инсоннинг суратлари, овозлар намунаси, ижтимоий тармоқлардаги ёзувлари, электрон ва оддий қўлёзмаларини тўплайди.

Олинган маълумотлар асосида сунъий интеллект ва нейрон тармоқлар ёрдамида бот марҳум инсоннинг барча деталларини қайта тиклай олади.

Шунингдек, Microsoft мутахассислари инсоннинг икки ва уч ўлчамли форматини ярата олади. Қайд этилишича, ўлган инсон ўз суратларини ҳам юбориши мумкин бўлади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here