Об-ҳаво: ҳарорат 15 даражагача илиқ бўлади

0

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  0-2 даража совуқ, кундузи   11-13 даража  илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва  Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига  7-12  метр тезликда шамол эсади.  Кечаси  0-5 даража совуқ,  кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.  Шарқдан секундига  7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ,  кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.  Шарқдан секундига  7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5  даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ  бўлади.

Қашқадарё ва  Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига  7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2  даража совуқ, 3 даража илиқ,  кундузи   10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона  вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.  Шарқдан секундига  5-10  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5  даража совуқ, кундузи   3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.  Қор  кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига  7-12  метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига  15-20 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here