Парчаланган АҚШ ташқи дунё учун хавфлироқ бўладими?

0

Чуқурлашиб бораётган ички сиёсий инқироз АҚШни ташқи дунё учун янада хавфлироқ қилади – миллатчи Трампдан реванш олган, руҳланган сиёсий элита дунё майдонида қўлдан бой берилганлар ўрнини тўлдиради, америкаликларнинг диққатини ички муаммолардан ташқиларга қаратишга уринади, умуман олганда, яраланган йиртқич ҳаракатлари олдиндан кутилмаган бўлади. Шунга ўхшаш прогнозларни сўнгги пайтларда Россияда тез-тез эшитиш мумкин. Уларнинг ҳаммаси Штатлар шунчаки супердержава эмас, балки ҳозирча рақобатчиси бўлмаган дунё гегемони деган фикрдан келиб чиқишмоқда. Шу боис, АҚШдаги инқироз бизга фойдали бўлса-да, бу ерда хурсанд бўларли ҳеч вақо йўқ, аксинча, янги синовларга ҳозирланмоқ зарур – улар барча фронтларда бизга қарши ҳужумга ўтишларигача.

Бу позиция (қарама-қарши белги билан бўлса ҳам) Трамп ғалабасидан кейин, ундан сўнгра эса “Капитолий штурмидан” кейин Ғарб элиталарининг бир қисми аланга олдиришни бошлаган ваҳималарга яқин: даҳшат, Америка аввалига глобал етакчилик юкидан ва бутун дунёда демократия ҳимоячиси ролидан воз кечмоқда, сўнгра эса ўзи хаосга чўмади! Эндиликда ким бутун дунёда тинчликни қўллаб-қувватлайди ва инсониятни глобализация йўлида тезлаштиради? Ким Ғарб томонидан ўрнатилган тинчлик тартибига ва демократик ютуқларига таҳдид солаётган кучга тўлаётган Хитой, Россия ва бошқа мамлакатларни тўхтатади?

Шубҳасиз, АҚШ ҳақиқатдан гегемонизмга даъвогарлик қилган дунёдаги энг кучли давлат, фақат бу давлат ўта бемор, устига устак, ҳозирги ҳодисаларга қадар ичидан дарз кетган. Уни айнан унга куч берган нарса нобуд қилди: АҚШ миллий давлати ва глобализациянинг атлантик лойиҳасини олға силжитиш манфаатлари ўртасидаги муносабатлар бузилиши. Яъни Иккинчи жаҳон урушидан кейин глобал тинчлик қурувчиси ролини ўзига олган Штатлар ичидан дарз кетди. АҚШ емирилиши кўз ўнгимизда рўй бермоқда – бироқ ҳозирги замон кишиларига бўлиб ўтаётган ҳодисалар тезлигига баҳо бериш ҳамиша мушкул.

Америка ҳамиша агар дунё етакчиси бўлмаса, унда халоскор ва ўта нуфузли давлат бўлгани ҳақидаги тасаввурлар тарих текширувларига дош бермайди. Бу жуда ёш давлат – беш йилдан кейин 250 ёшга тўлади. Ўзининг қисқа тарихининг ярмида у ўзининг шахсий муаммолари билан шуғулланган. Қўзғолон кўтарган Европанинг гўдаги Штатлар ўзининг Янги Дунёси билан шуғулланди. Фақат XIX асрнинг охирида ўша пайтлар энг заиф Европанинг мустамлакачи давлатлари Испаниядан унинг Кариб ва Осиё мулкларини (Куба ва Филиппин) тортиб олишга журъат қилди.

XX аср бошида Америка дунё майдонига чиқди – икки Европа ва жаҳон урушларида қатнашгани сабаб аввалига Ғарб дунёси гегемонига айланди, ундан кейин глобал ҳукмронликка бел боғлади. Сўнгги ярим аср давомида АҚШнинг миллий давлатдан атлантика элитасининг глобал ҳукмронлик лойиҳасини амалга ошириш учун базасига секинлик билан қайта туғилиши юз берди. Янги Вавилон қуришдаги йўлда Штатлар (аниқроғи, уларнинг шаклини олгани) дунё майдонида ҳайратланарли муваффақиятга эришди. Лекин энди қандай тез эришган бўлса, худди шундай – янада  тезроқ – йўқотмоқда. Ҳа, ҳозир кўпчилик учун буни тасаввур қилиш қийин: ҳаммаси қанчалик тез ўзгаришини тушуниш учун рус ёки хитойлик бўлиш керак.

Агар бундан бир юз эллик йил илгари бирор кишига 2021 йилда ягона Европа ҳукуматининг раҳбари немис бўлади, Киев Россияда бўлмайди деб ҳикоя қилиб берилганда, хулоса бир хил бўлган бўларди – эндигина ташкил этилган Иккинчи Германия рейхи (у 1871 йил 18 январь куни эълон қилинган) шу қадар муваффақиятли эдики, бутун Европани бирлаштирибгина қолмасдан, Россияни яксон қилди ва ундан Польша ва Малороссияни ажратди. Агар шундай кузатувчига яна дунёнинг сиёсий харитасини кўрсатишганда эди, унинг хаёлига АҚШни дунё гегемони деб аташ келмасди – ахир унинг ҳудуди ўтган бир юз эллик йил давомида деярли кенгаймади, аниқ-ку, натижада дунёни ким бошқаради. Немислар! У Германия Европани бошқаришига қарамасдан иккита жаҳон урушида мағлуб бўлгани ва геосиёсий ва ҳарбий жиҳатдан АҚШга қарамлигини билиб, жуда ҳайрон қолган бўларди.

Хитой ҳам ҳудудий жиҳатдан кенгаймади – лекин ичидан бўлинган ва тобе мамлакатдан дунёнинг энг кучли иқтисодиётига айланди. Яъни у минг йилларча бўлган мавқеини ўзига қайтарди. Аммо дунёнинг глобализациялашаётган шароитида у ўз қобиғига ўралмайди – у дунё майдонига чиқди ва уни тўхтатиб бўлмайди.

АҚШ назарий жиҳатдан ҳозирги инқироздан кейин ҳам сақланиб қолиши мумкин эди. Шунчаки глобализацияни бир томонлама бошқаришнинг имкони йўқлигини тан олиш, гегемон ролидан воз кечиш ва дунё давлатлари концертларига ўтиши керак эди. Бир пайтнинг ўзида ўзининг инфратузилмалари ва иқтисодиётини тиклаш, яъни миллий давлатини мустаҳкамлаш билан шуғулланиш керак.

Трамп айнан шу йўлдан олиб бораётганди – кўпинча ички ҳис билан сезиб, бироқ тўғри. Аммо глобалча кайфиятдаги Америка элитаси АҚШнинг давлат сифатидаги ривожланиши билан иши  йўқ. Аниқроғи, улар уни ирқсиз ва жинссиз ягона инсоният тимсолига айлантиришга тайёрлар. Лекин бундай жамиятни барпо қилиш – хомхаёл ғоя. Хитой, Россия, Германия ва бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ Штатларнинг нафақат илдизи йўқ, балки уни давлат сифатида шакллантирувчи халқи ҳам йўқ. Ўзаксиз ҳеч қандай мустаҳкам давлат бўлиши мумкин эмас, дунё гегемони ҳақида гапириш у ёқда турсин.

Гегемон, шундай бўлса ҳам, дунё ҳукмронлигини қўллашга бўлган куч шундоқ ҳам йўқ. Вашингтонда ҳукумат тепасига қайтган глобалчилар буни яхши тушунишади. Обама давридаёқ улар глобализация учун мажбуриятларни тақсимлашга уринишни бошлашган – иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан “лидерликни” бўлиб олишган. Бироқ банкет учун пул тўлашни хоҳловчилар топилмади.

Ҳозир Байден маъмурияти ташқи майдонда жуда эҳтиёткор бўлади – ҳеч қандай кескинлашув, ҳеч қандай жанжал, бу АҚШ вазиятини фақат ёмонлаштириш учунгина эмас, балки янги ҳукуматнинг ҳақиқатдан ҳам кескинлашаётган ички муаммоларига кўп эътибор қаратиб, сайъ-ҳаракатларни амалга оширишига тўри келади. Бунинг устига янги ҳукумат “телбанома Трамп” ҳукуматидан тубдан фарқ қилишини кўрсатиши керак бўлади – айнан ўша “ақлдан озган” бирор бир янги урушни бошламагани ва ҳатто шу баҳор охирига келиб Афғонистондан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиш мажбуриятини олганига қарамасдан.

Устига устак, Байден маъмурияти, албатта, оғизда оптимизм ва халоскорликни намойиш этади. “Демократия саммитини” ўтказади, “атлантика бирдамлигини” мустаҳкамлайди, Хитойга қарши, Россияга босим ўтказиш учун ягона фронтни тўплайди. Лекин бу чораларнинг натижалари жуда паст бўлади, дунёда АҚШга бўлган муносабат янада хотиржамроқ бўлади. Дунё узил-кесил “Америка асри” битиб бораётганига ишонч ҳосил қилади, нафақат халқаро майдонда, балки АҚШнинг ўзида.

sputniknews-uz.com

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here