Россиялик миллиардер ўқишни хоҳламаган ўғлини армияга юборди

0

Россиялик миллиардер Алексей Мордашовнинг ўғли Никита 2020 йилнинг ёзида Олий иқтисодиёт мактабидан ҳайдалгач, армияга хизматга кетди. Бу ҳақда бизнесменнинг ўғлининг танишига таяниб Meduza хабар берди.

«РБК»нинг исмини ошкор этмаган манбасининг сўзларига кўра, Никита Мордашов ўқишни истамагани учун уни армияга отаси юборган.

Никита Мордашов Олий иқтисодиёт мактаби (ОИМ)нинг Жаҳон сиёсати ва жаҳон иқтисодиёти пулли факультетида ўқиган — дастурга кўра, ОИМдаги биринчи курсни якунлаганлар Лондон университетида биринчи курсда ўқиши мумкин. Йил охирига бориб Никита Мордашовнинг баҳолар рейтинги энг пастлардан бири бўлган — максимал 10 дан 2,6 балл. Forbes манбасининг маълум қилишича, Никита Мордашов ушбу дастур бўйича ўқишни хоҳламаган ва ОТМда қолишга интилмаган.

Алексей Мордашовнинг вакили оиланинг шахсий ҳаётига оид вазиятга изоҳ беришни истамаган. ОИМ ҳам ҳолат бўйича ҳозирча маълумот бермаган.

Daryo.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here