Самарқандда бир оиланинг ёппасига заҳарланиши туфайли вояга етмаган уч фарзанд нобуд бўлди

0

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, «Гўзал» МФЙ, Қозоқовул қишлоғида бир оиланинг беш нафар аъзоси келиб чиқиши номаълум бўлган заҳарланиш оқибатида жабрланган, оиланинг уч фарзанди вафот этган. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига таяниб,  «Kun.uz» ёзди.

Маълум қилинишича, номаълум этиологияли заҳарланиш билан зарарланган оиланинг вояга етмаган уч нафар аъзоси — икки нафар қиз, бир нафар ўғил бола воқеа содир бўлган пайтда вафот этган. Оила бошлиқларининг аҳволи эса оғир.

Вафот этган фарзандлар С.П. (ўғил бола, 8 ёш), М.П. (қиз бола, 4 ёш), Ш.П. (қиз бола, 2 ёшга тўлмаган). Оғир аҳволда қолаётган оила бошлиғи Д.Ж. 34 ёшда, оила бекаси С.Ж. 28 ёшда.

Қайд этилишича, ҳозирда тегишли органлар томонидан ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Барча тафсилотлар очиқлангач, қўшимча маълумотлар берилади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here