Тошкент-Сеул-Тошкент йўналишидаги авиарейслар санаси тасдиқланди

0

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкент – Сеул (Инчеон аеропорти) йўналиши бўйича Кореяга кириш учун амалдаги рухсатномага эга бўлган чет эл фуқароларини, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларини ташиш имконияти мавжуд бўлган навбатдаги қатновлар санаси тасдиқланди.

Қатновар 2021-йил 28-январ ва 2021-йил 02-феврал кунлари амалга оширилади – шу кунларда Тошкент-Сеул йўналиши бўйича амалдаги виза билан хорижий фуқароларни ташиш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:

1 – Aмалдаги кириш визасининг мавжудлиги (2020-йил 05.04.гача берилган C турдаги визалар бундан мустасно);

2 – Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган лабораторияларнинг бири томонидан учиш санасидан 72 соатдан ошмаган вақт давомида берилган ПЗР усули билан олинган CОВИД-19 учун салбий тест натижасининг мавжудлиги.

Маълумотнома Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак!

3 – Корея томонидан чекловлар сабабли ўриндиқлар сони чекланган. Бизнинг қатновларимизга рухсат этилган максимал йўловчилар сони – 165 йўловчи.

Шунингдек, кўрсатилган саналарда Тошкентдан Инчеон аеропорти орқали учиб кетадиган транзит йўловчиларни туташ вақти 24 соатдан кам бўлган, Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган ПЗР-тест маълумотномаси бўлиши шарти билан учинчи мамлакатларга ташиш имконияти мавжуд.

Сонгги манзил ёки ундан кейинги транзит мамлакатларига кириш қоидаларига риоя қилиш учун жавобгарлик транзит йўловчилар зиммасига тўлиқ юклатилади.

Бошқа кунлари режалаштирилган қаттновлар учун (2021-й 01.21., 2021-й 02.04., 2021-й 02.18.) аввалги чекловлар амал қилади, яъни Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган ПЗР-тест маълумотномасига эга фақат Корея фуқаролари ва Ф-5, Ф-6 визалари бўлган чет эл фуқаролари қатновларга қўйилади.

Ушбу қатновларда транзит йўловчиларининг ташуви амалга оширилмайди.

«Корея Республикасига келгандан сўнг, барча йўловчилар ПЗР-тест топширишлари ва яшаш жойларида 14 кунлик ўзини ўзи изоляция қилишлари шарт. Ўзини изоляция қилиш жойи бўлмаган йўловчилар ўз ҳисобларидан яшаш даври учун 2,100,000 КРW тўлаб махсус давлат карантин муассасаларида ўзини изоляция қилишлари шарт» дейилади хабарда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here