Тошкентда масофани сақламаслик натижасида 5 та машина тўқнашди

0

ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, 13 январь куни соат 11:00ларда, Тошкент шаҳрида ҳайдовчи, И.Ф.(1999 й.т.) «Matiz» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, Х.Р.(1992 й.т.) бошқарувидаги «Damas»га урилган.

Зарб оқибатида «Damas» ўзидан олдинда тўхтаб турган А.А. (1988 й.т.) бошқарувидаги «Matiz»га, сўнг «Matiz» ўзидан олдинда тўхтаб турган Ш.Я. (1992 й.т.) бошқарувидаги яна бир «Matiz»га, ушбу «Matiz» эса зарб оқибатида ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи Ш.И. (1978 й.т.) бошқарувидаги «Nexia»нинг орқа томонига тўқнашган.

Ҳодиса натижасида масофа сақламаган 22 ёшли «Matiz» ҳайдовчиси И.Ф. ва 29 ёшли «Damas» ҳайдовчиси Х.Р.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...