Трампга импичмент эълон қилиш Вакиллар палатасининг ялпи мажлисида кўрилади

0

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг процессуал масалалар бўйича қўмитасини назорат қилган демократлар бугун, 13 январь куни бўладиган Вакиллар палатасининг ялпи мажлисида президент Доналд Трампга қарши импичмент эълон қилиниши бўйича муҳокамага киришадилар, дейилади қўмита баёнотида. Бунга қўмитанинг 7 аъзоси овоз берди, 4 нафари қарши чиқди.

Муҳокама Америка вақти билан эрталаб соат 9:00 (Тошкент вақтида 19.00) да бошланиши кутилмоқда.

Республикачилардан ҳам Трампга импичмент эълон қилинишига овоз берувчилар бор. Мичиган штатидан республикачи конгрессмен Фред Уптон президент Доналд Трампга Сенатда импичмент эълон қилиш учун овоз беришини айтди.

«Конгресс президент Трампни жавобгарликка тортиши ва бизнинг мамлакатимиз бирон бир президент томонидан ҳукуматни бир президентдан иккинчисига тинч йўл билан ўтказилишини олдини олишга қаратилган ҳар қандай уринишга тоқат қила олмайди ва тоқат қилмаслигини кўрсатиши керак. Шунинг учун мен импичмент учун овоз бераман», дейди Уптон баёнотида. У импичментни қўллаб-қувватлаган тўртинчи республикачидир.

Вакиллар палатасида демократлар исён қўзғаганликда айблаб, президентга импичмент эълон қилишмоқчи. Шу билан бирга, Трампни лавозимидан четлаштириш учун сенаторларнинг яна учдан икки овози талаб қилинади ва улар ҳанузгача олинмаган.

Zarnews.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here