Ўзбекистонда фарзанд асраб олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати ўзгаради

0

Амалдаги қонунчиликка кўра, қасддан содир этган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганни фарзандликка олишларига йўл қўйилмайди.

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, муқаддам қасддан жиноят содир этган шахслар томонидан фарзандликка олишни тақиқлаш тизимини ижтимоий хавфлилигига қараб белгилаш кўзда тутилмоқда.

Таҳлилларга кўра, мамлакатда фарзандликка олиш истагини билдирган шахслар 4 мингдан ортиқни ташкил қилади. Бугунги кунда фарзандликка олиш истагида навбатда турганларнинг сони фарзандликка берилаётганларга (ҳар йили ўртача 200 нафар бола) нисбатан анча юқори эканлиги таъкидланган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here