Яна бир миллиардер вафот этди

0

Британиялик миллиардер ва “Telegraph Media Group” эгаси Дэвид Баркли 86 ёшида вафот этди, деб хабар берди “Daily Telegraph ”.

Дэвид Баркли эгизак акаси Фредерик билан биргаликда 1960-йилларда биноларни таъмирлаш ҳамда сотиб олиш билан шуғулланган, кейинчалик меҳмонхона ва чакана бизнесда ўз омадини синаб кўрган. 2004 йилда эса “Telegraph Media Group” ни сотиб олган.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Твиттерда миллиардернинг хизматларини алоҳида таъкидлаб, вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here