Япония чет элликларга мамлакатга киришни бутунлай тақиқламоқчи

0

Дунёда аниқланган коронавирус мутациялари билан боғлиқ ҳолда, Япония ҳукумати чет элликларнинг мамлакатга киришини деярли бутунлай тақиқлашни режалаштирмоқда, ҳаттоки ишбилармонлар учун жорий этилган миграция имтиёзлари ҳам бекор қилиниши мумкин.

Бу ҳақда “NHК” телеканали хабар берди.

Зеро, 28 декабрдан январь ойининг охиригача Япония ҳукумати коронавируснинг янги турининг аниқланиши муносабати билан дунёнинг барча мамлакатлари ва минтақалари фуқароларига янги визалар беришни тўхтатди. Ҳозирда мамлакатга бу ерда доимий яшовчи ва узоқ муддатли визалари бўлган фуқаролар ҳамда чет элликлар ташриф буюришлари мумкин, холос.

Бироқ, маълум қилинишича, расмийлар тегишли икки томонлама шартномалар амал қилаётган (Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам, Сингапур, Малайзия ва бошқалар) 11 мамлакат ва минтақалар ишбилармонлари учун жорий этилган миграция имтиёзлари таъсирини тўхтатишга қарор қилишган.

Японияда пандемия бошланганидан бери коронавирус инфекциясининг 300 мингдан ортиқ ҳолатлари қайд этилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here