Машҳур туркиялик актриса Озге Озпиринчжи теридаги муаммолар юзасидан мухлисларга шикоят қилди. Бу ҳақда ТВ Газета ахборот нашри ёзмоқда.
Хабарга кўра, актриса ижтимоий тармоқларда 2-3 ой олдин юзида пайдо бўлган ва яхшигина сезилганидан суратга олишга халақит берадиган қизил доғлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида ёзган.
Юлдузнинг сўзларига кўра, дерматолог билан маслаҳатлашувлар натижа беради, аммо у ҳеч қачон бу муаммодан халос бўлолмади.
«Бу борада менинг шахсий фикрим бор. Ишончим комилки, терим кундалик бўянишдан чарчаган», – деб ёзди актриса.
Озге ўзбек киноихлосмандларига «Аёл» сериали орқали таниш.