Жанубий Кореянинг собиқ президенти 20 йилни қамоқда ўтказади

0

Жанубий Кореянинг Олий суди бугун собиқ президент Пак Кин Хе иши бўйича иккинчи апелляция шикоятини кўриб чиқди. Суд 20 йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда KBS телеканали хабар берди.

Маълумот учун, сиёсатчи мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани, пора олгани ва товламачилик қилгани учун қамалганди.

2013 йилда Пак Кин Хе Жанубий Кореядаги биринчи аёл президент бўлди, аммо 2016 йил декабрида парламент унга импичмент эълон қилди ва у 2017 йил март ойида расман лавозимидан четлаштирилди. Бир йил ўтгач, суд собиқ президентни пора учун 15 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, унга 18 миллиард вон жарима солинган.

Кейин апелляция суди қамоқ жазосини 30 йилгача узайтирди. Кейинчалик, ҳукм бир неча бор қайта кўриб чиқилиб, собиқ президентга қўйилган баъзи айбловлар олиб ташланди. Олий суд Пак Кин Хе ишига нуқта қўйди, ҳукм бўйича бошқа шикоят қабул қилинмайди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here