Жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан учрашиш вақти узайтирилди

0

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг маълум қилишича,  коронавирус инфекцияси касаллиги аломатлари жазо муддатини ўтаётган шахслар ва уларнинг яқинларидан аниқланмаганлигини инобатга олиб, учрашувларни уч суткага узайтириш белгиланди.

Хабарда айтилишича, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари узоқ муддатли учрашув бериш тавсия этилади.

Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари (шу жумладан 6 ёшдан ошган фарзандлари) учрашувга 48 соатдан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома билан келишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 14 ноябрь кунидан жазони ижро этиш колонияларда жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан, карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, фақатгина бир сутка давомида узоқ муддатли учрашув берилиши йўлга қўйилган эди.

loading...