Ким Чен Ин Жанубий Кореяни жосусликда айблади

0

КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг кичик синглиси Ким Ё Чжон Жанубий Корея ҳарбийларини Пхеньянга қарши жосуслик қилишда айблади. Бундан ташқари, у уларни «энг ёмон аҳмоқлар» деб атаган. Сиёсатчининг қариндоши Сеул вакилларининг шимолий қўшниларининг ҳарбий парадга тайёргарлик ишларини диққат билан кузатиб бориш ҳақидаги сўзларидан ғазабланди.

Унинг фикрича, «жанубликлар»нинг бундай қизиқиши душманликнинг очиқ намойишидир. Aёлнинг таъкидлашича, КХДРда ҳеч қандай ҳарбий машқлар ёки синовлар йўқ, лекин фақат байрам тантаналари партия қурултойига тўғри келади. Унинг таъкидлашича, Сеул ҳарбий техника намойишидан қўрқиб кетган ва Жанубий Корея Вазирлар Маҳкамасини «чиндан ҳам тушунарсиз ғалати тўда» деб атаган, деб хабар беради Кореянинг Марказий телеграф агентлиги.

«Улар энг ёмон ахмоқлардир. Aгар сиз уларни аҳмоқлик бўйича иккинчи ўринда десангиз, хафа бўлишади», – дея хулоса қилди Ким Ё Чжон.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here