Мигрантлар Россияда пенсия олиши мумкин

0

Эндиликда Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар фуқароси ҳисобланган меҳнат мигранти у ишлаган ва солиқ тўлаган Иттифоқ ҳудудида пенсия олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби маълум қилди.

2021 йилда ЕОИИга аъзо мамлакатлар ишчиларини пенсия билан таъминлаш тўғрисидаги битим кучга кирди. Aгар қирғизистонлик мигрант, Иттифоқнинг бирон бир давлатида қонуний ишласа ва суғурта бадалларини тўласа, пенсия ёшига етганида у Қирғизистондаги каби шартларда пенсияга чиқиши мумкин.

Маълумот учун, ЕОИИга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Aрманистон ва Қирғизистон киради. Молдова, Ўзбекистон ва Куба кузатувчи мақомига эга.

rg.ru

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here