Россияда кейинги ҳафтадан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади

0

“Тангрига шукр, вакцинамиз ташиш учун минус 50, минус 70 даража совуқ каби қандайдир ғайриоддий шароитларни талаб қилмайди. Бизда ҳаммаси оддийроқ ва самарали ишлайди”, деб айтган Путин.

Россия раҳбари эмлаш муносабати билан грипп каби иш жадвали тузиб чиқишни топширган. Путиннинг таъкидлашича, амалиётнинг кўрсатишича Россия вакцинаси дунёдаги энг яхши вакцина ҳисобланади ва қолган вакциналар бундай даражада хавфсизлик ва ҳимояни намойиш қила олмаган.

Россия раҳбари коронавирус пандемиясига тўхталиб, “дунёда, афсуски, ҳозирча ушбу касалликни ва унинг салбий оқибатларини бартараф этишнинг уддасидан чиқилмаяётганини” айтган.

Бироқ Путиннинг ўзи ҳозирча коронавирусга қарши эмланишга шошмаяпти. Россия президенти декабрдаги катта матбуот анжуманида буни Россия вакцинаси ўшанда ҳали 60 ёшдан катталар учун тайинланмагани билан тушунтирганди.

Бироқ Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинани кекса ёшлиларга қўллашга рухсат берганидан кейин ҳам 68 ёшли Путиннинг эмлангани ёки йўқлиги маълум қилинмаган. Кремлда журналистларнинг бу борадаги саволларига Путин эмлангудек бўлса, бу ҳақида ўзи хабар қилиши айтиб келинмоқда.

Россияда охирги суткада 22850 та янги касалланиш ҳолати қайд қилинган, 566 киши вирусдан вафот этган. Умумий ҳисобда пандемия бошидан бери касалланганлар сони 3,471 млндан, вафот этганлар сони 63,3 мингдан ошиб кетган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here