Россияда ўзбекистонлик эркак ошпазга ҳужум қилди. У қўлга олинди

0

Манбага кўра, 36 ёшли эркак ишдан қайтаётганда ўзбекистонлик унга ҳужум қилиб, калтаклаган. Сўнг ошпазнинг 40 минг рубл пули, шунингдек, уяли телефони ва никоҳ узугини ўғирлаб кетган.

Йўловчилардан бири калтакланган ошпазни кўриб қолган ва унга уйига етиб боришига ёрдам берган, шунингдек тез ёрдам чақирган. Касалхонада ошпазга кўплаб бош жароҳатлари ташхиси қўйилган ва касалхонага ётқизилган.

12 январь куни полиция жиноятни содир этишда гумон қилиб, 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Х. М.ни ҳибсга олди. Аниқланишича, у Россияда ноқонуний юрган, рўйхатдан ўтмаган. Эркак илгари бир неча бор судланган.

Полиция, бу ўзбекистонлик эркакнинг Санкт-Петербургда содир этган биринчи жинояти эмас деб ҳисобламоқда. Энди у иштирок этиши мумкин бўлган барча эпизодлар текширилмоқда.

 

loading...