Саудия Арабистонидаги шаҳзодалардан бири вафот этди

0

Саудия Арабистони шаҳзодаси Холид бин Абдуллоҳ Ал Сауд 85 ёшида вафот этди, деб хабар берди Қироллик суди чоршанба куни. Унинг жаноза намози 14 январь куни ўқилади.

Шаҳзода Холид от спорти ва отларнинг зотларини кўпайтириш фаолияти билан танилган. У 1980 йилда “Juddmonte farms” компаниясига асос солган.

“Juddmonte farms”нинг бош ижрочи директори Дуглас Эрскине Крум шундай деди: «Бутун компания катта йўқотишни ҳис қилмоқда. Шаҳзода Холид доимо хотиржам, обрўли инсон сифатида ёдга олинади. У вақт синовидан ўтадиган мерос қолдирмоқда. Унинг отларнинг зотли наслини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси узоқ муддат фойдали бўлади».

Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактум Твиттер орқали ўз ҳамдардлигини билдирди:

«Шаҳзода Холид бин Абдуллоҳ бин Абдул Раҳмоннинг вафоти муносабати билан Ал-Сауд оиласига ва дунёдаги барча от ихлосмандларига ҳамдардлигимни билдираман” деб ёзди ал Мактум.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here