Сурияда Исроилнинг авиазарбалари оқибатида 57 киши ҳалок бўлди

0

Сурияда Исроил ҳарбий авиациясининг зарбалари оқибатида 57 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 13 январда Daily Sabah нашри хабар берди.

Сурияда инсон ҳуқуқларига амал қилиниши ортидан кузатувчи марказда маълум қилинишича, исроиллик ҳарбийлар Даур-аз-Зор шаҳри ва Суриянинг Ироқ билан чегарадош ҳудудларига 18та авиазарба берган.

Суриялик кузатувчиларнинг маълумотларига кўра, зарбалар оқибатида 57 киши, жумладан, Сурия ҳукумат армиясининг 14 жангчиси ва Эронни қўллаб-қувватловчи бўлинмаларнинг 27 жангариси ҳалок бўлган.

Бу зарба 2021 йил бошидан бери Исроилнинг Сурия ҳудудига бераётган иккинчи зарбасидир. 7 январда Сурия жануби ва пойтахт Дамашқ яқинидаги ҳудудлар Исроил зарбасига учраганди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here