Тарихда биринчи марта: АҚШ вакиллар палатаси Трампга иккинчи марта импичмент эълон қилди

0
epa08936076 Speaker of the House Nancy Pelosi bangs the gavel after presiding over the House of Representatives as it voted to impeach Donald J. Trump for a second time inside the US Capitol in Washington, DC, USA, 13 January 2021. Trump was impeached for incitement of insurrection following the attack on the Capitol last week as lawmakers worked to certify Joe Biden as the next President of the United States. This is the second time the US House of Representatives impeach Trump, making him the first President to be impeached twice in the same term. EPA-EFE/JIM LO SCALZO

АҚШ конгресси вакиллар палатасининг аксарият аъзолари АҚШ президенти Доналд Трампга импичмент эълон қилиш ҳақидаги резолюцияни маъқуллади, деб ёзмоқда «Kun.uz». Эътиборлиси, конгресснинг қуйи палатаси АҚШ тарихида биринчи марта амалдаги президентга иккинчи марта импичмент эълон қилмоқда.

Эндиликда ҳужжат конгресснинг юқори палатаси – сенатга кўриб чиқиш учун ўтади.

Ўз лавозимидан кетишига бир ҳафта қолган амалдаги президентга импичмент эълон қилиш учун 232 конгрессмен, жумладан 10 республикачи овоз берди, 197 нафари қарши чиқди.

Резолюцияда Трамп ўтган ҳафта Капитолийда юз берган тартибсизликлар ортида исёнга чақиришда айбланган.

Ҳужжат сенатга топширилгач, у ерда суд жараёни бошланади. Бироқ сенатда кўпчиликни Трампнинг партиядошлари ташкил қилади ва у ерда резолюция ёки рад этилиши, ёки кўриб чиқилиши кейинги президент келгунича чўзилиши мумкин. Сенатдаги кўпчилик етакчиси, республикачи Митч Макконелл импичмент масаласини кўриб чиқиш учун шошилинч йиғилиш чақиртирмаслигини айтган. Сенатнинг режа бўйича навбатдаги йиғилиши 19 январга, сайланган президент Жо Байденнинг инаугурацияси эса 20 январга белгиланган.

АҚШ ОАВда таъкидланишича, ушбу масала тезкор шаклда кўриб чиқилишига қарамай, сенаторлар уни Байденнинг инаугурациясигача кўриб чиқишга улгуришлари даргумон.

Бироқ сенат импичмент бўйича суд жараёнидан фойдаланиб, Трампни яна президент лавозимига ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқидан маҳрум этиш бўйича овоз бериш ўтказиши мумкин.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here