Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти учун тўлов миқдорини камайтириш таклифи берилади

0

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси расмийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

Таъкидланишича, анжуманда хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун тўлов БҲМнинг 120 фоизи, яъни 267 минг сўм экани, бу кўплаб фуқаролар учун қимматлик қилиши, тўловни камайтириш имкони бор-йўқлиги тўғрисида савол берилди.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Муродбековнинг маълум қилишича, бошқарма нархни пасайтириш учун таклиф киритади.

«Айтиш жоизки, нархларни Ички ишлар вазирлиги белгиламайди. Бу тегишли вазирлик, идоралар томонидан кўриб чиқилади, ишлаб чиқарилаётган ҳужжатларнинг таннархи, унга кетадиган маҳсулотларнинг ҳаммаси ҳисоб-китоб қилинади. Шулардан келиб чиққан ҳолда нарх белгиланган.

Биз бу масала бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда таклифлар киритамиз. Агарда ушбу таклифлар инобатга олиниб, нарх камайтирилса, нур устига аъло нур бўлади», – деди Муродбеков 12 январь кунги матбуот анжуманида.

Ўзбекистон фуқаролари 2021 йил 1 январдан бошлаб фақат «қизил паспорт» билан чет элга чиқиши мумкинлиги ҳамда Хоразмда «загранпаспорт» олиш учун катта навбатлар Россияга авиақатновлар тиклангани ҳақидаги миш-мишлар ортидан юзага келгани ҳақида хабар берилганди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here