Ёшлар ижод саройида «Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи» фильмининг намойиши бўлиб ўтмоқда

0

Байрам муносабати билан бугун Ёшлар ижод саройида «Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи» фильмининг намойиши бўлиб ўтмоқда.

Фильм «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Mir Ali cinema» ва «Iskandariy visual» кинокомпаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида суратга олинган ёш кино режиссёр Муҳаммад Али Искандаровнинг дебют фильми ҳисобланади. Унда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

-Бу фильм дарҳақиқат реал ҳаётий воқеларга асосланган. Ғояси эса менга ўз ўзидан келмади. Масква шаҳрида қадрдон дўстим бор. Мен уни Ўзбекистонга таклиф қилдим. У эса, мен билан сен яхши инсонсан, бироқ, мен юртингизга боришга қўрқаман, деди. Мен унга бу нотўғри тушунча эканлигини, биздан асло қўрқиш керак эмаслигини тушунтирдим. Шундан сўнг мен бу ҳақда фильм қилиш кераклиги ҳақида ўйладим. Орадан бир қанча вақфт ўтиб бир яқин дўстимнинг уйида фожеа содир бўлган хақида хабар топдим. Дўстимнинг айтишича, укаси тўғри йўлдан адашиб Россияда ишлайман деб, Сурия давлатининг экстремистик жангариларига қўшилиб кетган ва у ерда ҳалок бўлган. Дўстимга укасининг ўлими ҳақидаги хабар жуда кеч етиб келган. Бу воқеа шу мавзуда фильм олишга яна бир туртки берди.

Шунингдек, “Меҳр” операциясида Сурияда хор бўлиб, оғир ахволга тушиб қолган опа-сингилларимиз, жажжи укалармизнинг она юртимизга қайтаришган жараёнларини ҳам кўриб таъсирландим. Шундан сўнг, мен шу йўналишда изланишни бошлаб, давлат хавфсизлик хизматларига мурожаат қилдим.
Менга фильм олиш учун реал воқеаларга асосланган материаллар, кадрларни тақдим этишди. Мақсадим ёшларга терроризмнинг мудҳиш моҳияти, унинг инсониятга қарши жиноят эканлиги ҳамда терроризим дин, ёш танламаслигини бутун дунёга етказиш эди. Менга тақдим этилган материаллардаги бир неча тақдирларни бадийлаштириб фильм қилдим. Фильмда бор ҳақиқатни фактлар билан кўрсатишга харакат қилганман, деган Муҳаммад Али Искандаров Zamon.uz’ мухбирига.
loading...