Бугун Википедианинг ташкил қилинганига 20 йил бўлди

0

Бугун,  15 январь куни Википедиа ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонламоқда.Бутун дунёдаги одамлар ҳамкорлигида кўнгилли равишда ташкил этилган ушбу онлайн энциклопедия кейинги йигирма йилда инсониятни бепул ахборот билан таъминлаш ишларини янада кенгайтирмоқчи.

Википедиа 2001 йилнинг 15 январида АҚШлик тадбиркор Жимми Велс томонидан ташкил қилинган. Айни пайтда ушбу онлайн энциклопедия дунёдаги энг машҳур сайтлар рўйхатида еттинчи ўринда туради. Википедиадаги 55 миллионта мақолага ҳар ойда 15 миллиард марта ўқилади.

Википедиа дастлаб инлиз-тилида  фаолият бошлаган. Аммо, шундан икки ой ўтиб унда немис ва швед тилларидаги маълумотлар пайдо бўлди. Айни пайтда Википедиядан 309 та тилдаги маълумотларни топиш мумкин. Аммо, сайт раҳбари Велс энциклопедиядаги тиллар сонини янада кўпайтирмоқчи.

“Интернетдан фойдаланувчилар яна бир-икки миллиардга кўпайиб, улар ўзларининг билимларини оширмоқчи бўлганларида бизга ишонишади. Шунинг учун сайтдаги тиллар сонини ошириш жуда муҳим” дейди Велс AFP ахборот агентлигига берган интервюсида.

2006 йилда Велс ҳар бир тилдаги маълумотларга 100 минг марта ташриф буюрилишини ва унда бир миллиондан ортиқ маърузачилар бўлишини мақсад қилганди. Аммо, бугунги кунда сайт раҳбари бу мақсадга эришиш учун яна 20 йил керак бўлишини тан олмоқда.

Ҳозирда Википедиага кўнгиллилар томонидан тузилган маълумотлар базаси сифатида қолмоқда. Ушбу сайтда бир тилдан иккинчи тилга таржима қилинган маълумотлар эмас, балки, ҳар қайси тилда сўзлашувчиларнинг ўзлари томонидан киртилган информация мавжуд.

Анъанавий энциклопедиялардан фарқли ўлароқ,  Википедиага мутахассис бўлмаган одамлар ҳам бирор мавзуда мақола жойлашлари мумкин. Аммо, бу ҳолат жуда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва шунинг учун бир қанча маълумотларни янгилаш чекланган.

loading...