Допингда айбланган шифокор қарийб беш йилга озодликдан маҳрум этилди

0

Германиялик спорт бўйича шифокор Марк Шмидт допингда айбланиб 4 йилу 10 ойга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда “Spiegel”.

Шунингдек, шифокорга камида уч йил давомида касбий фаолият билан шуғулланиш ҳам тақиқланган.

Маълум қилинишича, Шмидт спортчиларга 2012 йилдан буён ноқонуний препаратлар бериб келганини тан олган.

2019 йил февралm ойида Зефельдда бўлиб ўтган чанғи спорти бўйича жаҳон чемпионати пайтида Австрия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари австриялик Макс Хаук ​​ва Доминик Балдауф, эстониялик Карел Таммъярв ва Андреас Веерпалу ҳамда қозоғистонлик Алексей Полторанинни антидопинг қонунчилигини бузганликда гумон қилиб ҳибсга олишганди.

Таъкидланишича, ишни тергов қилиш жараёнида юқоридаги немис шифокори билан боғлиқ бўлган гуруҳ фош этилган.

loading...