«Ералаш» киножурнали асосчиси Борис Грачевский вафот этди

0

«Ералаш» болалар ҳажвий киножурнали асосчиси ва умрбод раҳбари Борис Грачевский Москвада вафот этди. Бу қайғули хабарни унинг дўсти, шоир Симон Осиашвили ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилган.

«Тамом… Боря Грачевский, 35 йиллик дўстлик… Чидолмайман…», – деб ёзган Осиашвили.

Грачевскийни 2020 йил декабрь ойи охирида коронавирус инфекцияси билан №52 Москва шаҳар касалхонасига госпитализация қилинган эди. Бемор аҳволи гоҳ яхшиланган, гоҳ ёмонлашган, аммо 14 январь, пайшанба куни Грачевский дўстларидан бири «Ералаш» бадиий раҳбари сунъий комада эканлиги ҳақида хабар берган.
Борис Грачевский собиқ иттифоқи ҳудудида миллионлаб томошабинларга «Ералаш» юмористик журнали асосчиси ва режиссер сифатида таниш эди.

Москва раҳбарияти хизмат кўрсатган артист хотирасини абадийлаштиришни таклиф этишмоқда.

loading...