Францияда кексаларга ёрдам беришга мўлжалланган робот яратилди

0

Робот-шерик пандемия вақтида фойда беради, чунки кўплаб кексалар мажбурий изоляциядан азият чекмоқда.

Робот суҳбатлаша олади, видеоқўнғироқлар ёки ўйинларни экранга чиқариб бериши, квартира режасини тузиши, керакли барча қайдларни эслатиб туриши мумкин.

Сунъий интеллект шарофати билан робот ўз хўжайинининг одатларига мослашади. Агарда ўз эгасининг аҳволи ёмонлашса, робот фавқулодда хизматларни ёрдамга чақира олади. Робот-ёрдамчининг нархи 6 минг доллар атрофида.

loading...