Макгрегор Пакьяога қарши рингга чиқишга тайёр

0

Ирландиялик ММA жангчиси Конор Макгрегор филиппинлик Мэнни Пакьяо билан бўлиб ўтиши мумкин бўлган жанг ҳақида гапирди.

32 ёшли жангчи бокс бўйича жаҳон чемпиони билан тўқнашувдан воз кечмади. “Музокаралар ажойиб ўтди. Биз бу йилги жанг ҳақида суҳбатлашдик”, – деди Макгрегор. Шу билан бирга, спортчига тадбирнинг тахминий санасини айтиш қийин эканлигини таъкидлади.

24 январь куни Макгрегор америкалик Дастин Пьюри билан тўқнаш келади. Ушбу чиқиш ирландиялик учун ММAга қайтганидан кейин биринчи бўлади. Ёзда Макгрегор спортни тарк этишини эълон қилганди ва кузда Пьюри билан кўргазма жангини ўтказмоқчи эди. UFC иккала спортчи билан ҳам келишувга эришди.

Октябрь ойида Макгрегор 2021 йил январида Пакьяога қарши курашга тайёрлигини эълон қилганди.

loading...