Наполеон вафот этган хонанинг калити 112 минг долларга сотилди

0

Sothebyʼs кимошди савдосида Наполеон Бонапартнинг Aвлиё Елена оролидаги сургунда вафот этган хонаси калити сотилди. Калит янги эгасига 112 минг АҚШ долларига тушди. Қадимий ёдгорлик дастлабки баҳодан 16 баравар қимматга сотилди. Бу ҳақда кимошди савдо уйининг веб-сайтида маълум қилинган.

Калитнинг узунлиги 13 сантиметрга тенг бўлиб, у хат солинган конверт билан бирга сотилди. Хатда қуйидаги сатрлар ёзилган эди: «Наполеон вафот этган ва мен шахсан қалъадан олиб чиққан Лонгвуддаги хонанинг калити. Ч.Р.Фокс, Aвлиё Елена, 1822 йил 6 сентябрь».

Маълумки, Фокс Британия ҳарбий хизматчиси бўлган. У ушбу калитни Шотландияга олиб келган. Фокс калитни Франция императорининг мухлиси бўлган онасига совға қилган. Яқинда Шотландиядаги уйларнинг биридан хона калити ва ёзув топилди.

Xs.uz

loading...