Овқатланиш билан саломатликни мустаҳкамлаш учун ЖССТдан тавсиялар:

0


Овқат пишираётганда ва егулик тайёрлаётганда имкон қадар кам туз ва соуслардан фойдаланиш;

Таркибида туз ва шакар юқори овқатлардан чегараланиш, шакари юқори бўлган газли ичимликлар ва сиропларни кўп ичмаслик;

Турли ширинликлар, торт ёки шоколад ўрнига меваларни кўпроқ афзал кўриш лозим.

Кўп туз истеъмол қилувчи одамларда юқори қон босими хавфи бўлади ва бу юрак касалликларига, инфарктга мойилликни оширади.

Худди шунингдек, шакарли нарсаларни ҳаддан ортиқ яхши кўрувчиларда семизлик хавфи юқори бўлади, тиш касалликлари кўп учрайди.

Ҳар хил турдаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилишни кўпайтириш, витаминларни ўзида сақлаб қолиши учун уларни жуда кўп муддат пиширмаслик лозим;

Мева ва сабзавотлар – витаминлар, минераллар, антиоксидантларнинг асосий манбайи ҳисобланади. Уларни мунтазам истеъмол қилиш билан инсоннинг семизликка чалиниш хавфи камаяди, қандли диабет, юрак касалликлари ва турли саратон касалликларига чалиниш эҳтимоли пасаяди.

loading...