Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди

0

Қозоғистон ҳукумати парламент қуйи палатасининг янги таркибига истеъфо берди. Вазирлар Маҳкамасининг барча аъзолари янги таркиб тасдиқлангунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этадилар. Бу ҳақда Президент Қосим-Жомарт Токаевнинг фармонида айтилган, дея ёзди eadaily.com.

«Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг янги сайланган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисига ваколатлари истеъфога чиқиши муносабати билан, мен Қозоғистон Республикаси Ҳукуматига Ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқлангунга қадар ўз вазифаларини бажаришга ваколат бераман», дейилади бугун, 15 январда имзоланган расмий ҳужжатда. 

Кеча, 14 январь куни ҳукмрон «Нур Отан» партиясининг етакчиси Нурсултон Назарбоев Асқар Мамин ҳукумат раҳбари бўлиб қолишини тилаган. Президент ёки парламент депутатлари (уларнинг аксарияти нуронийлар) ушбу тавсияномага қўшилмаслиги эҳтимолдан йироқ эмас, дейилади хабарда.

loading...