Россияда 23 ёшли ўзбекистонлик йигит ёш болани зўрламоқчи бўлди

0

Петербургда такси ҳайдовчиси ўспирин йўловчини зўрлашга уринган. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар бермоқда.

Отанинг сўзларига кўра, унинг 17 ёшли ўғли иш бўйича такси чақирган. Ҳайдовчи эса бола ўтиргач, эшикларни қулфлаб қўйган ва йўловчини нотўғри манзилга олиб борган. Кейин болани ўз истакларини қондиришга мажбурламоқчи бўлган.

Ўсмир машинадан қочишга муваффақ бўлган. Кўп ўтмай полиция гумонланувчини қўлга олган. Манбага кўра, у 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди.

loading...