Росздравнадзор: Россияда Pfizer билан эмлаш ноқонуний ҳисобланади

0

Россияда давлат рўйхатидан ўтмаган коронавирусга қарши вакциналардан фойдаланиш мумкин эмас. Бу ҳақда Росздравнадзордагилар «Интерфакс»га хабар бермоқда.

Ўтган йил охирида Исроилнинг Hadassah касалхонасининг Москвадаги филиали – Hadassah Medical Moscow – Россияга Pfizer ва Moderna томонидан ишлаб чиқарилган вакциналарни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилаётгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, 12 январь куни Давлат Думасининг соғлиғини муҳофаза қилиш қўмитаси аъзоси Татьяна Соломатина «Эхо Москва»га Pfizer ни ҳозирданоқ ушбу клиникада шахсий тартибда эмлаш мумкинлиги ҳақида айтган. Унга мазкур препарат билан эмлаш таклиф этилгани ҳақида баёнот берган. Ўз навбатида, бундай хизмат пуллик ҳисобланади. Айтганча, Соломатинани ўзи аввалроқ Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши эмланган эди.

Бироқ, Hadassah Medical Moscowдагиларнинг таъкидлашича, улар ҳозирча фақат дори етказиб бериш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Аммо эмлаш вақти ҳақида гапиришлари учун ҳали эрта, деб ёзади РБК.

Росздравнадзордагиларнинг тушунтиришларича, қонунчиликка кўра, Россияда давлат рўйхатидан ўтмаган коронавирусга қарши вакциналарни мамлакатга олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади. «Тақиқ, шунингдек, Халқаро тиббиёт кластери ҳудудида фаолият юритиб келаётган тиббиёт ташкилотларига ҳам тегишли», – дейишди у ердагилар.

loading...