Аёллар футболи бўйича янги тартиб жорий қилинди

0

Айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашганлиги, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланган шаҳсларга ёрдам берганлиги учун 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди.Бу ҳуақда ЎФА Этика қўмитасининг йиғилишида айтилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан 2020 йил 5 октябрда келишилган ўйинларда қатнашиш, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича аёллар футбол клублари вакиллари билан профилактик суҳбат ўтказилганлигига қарамасдан аёллар футболида ушбу фаолият билан шуғулланган шаҳслар аниқланди.

Футбол соҳасида фаолият юритган собиқ мутахассислар ҳамда ушбу соҳага алоқадор бўлмаган шаҳслар томонидан “Гули” (Навоий), “Навбаҳор” (Наманган), “Металлург” (Бекобод) ва “Бунёдкор” (Тошкент) аёллар клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларга ҳақ евазига келишилган ўйинларда қатнашиш ва тотализаторлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича таклиф билан чиқилганлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ЎФА махсус инспекцияси томонидан тегишли маълумотлар тўпланиб, ЎФА Этика қўмитасига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун топширилди.

loading...