Chevrolet компанияси Corvette кроссоверини ишлаб чиқариши мумкин

0

General Motors бошқа автомобиль компаниялари каби Corvette оиласини кенгайтириб, ушбу ном остида кроссовер ишлаб чиқариш ниятида. Bloomberg бу каби моделни тақдимоти 2025 йилдан олдинроқ бўлмаслигини аниқлади, деб ёзади Motor.

 

Corvette кроссовери ҳақида миш-мишлар анчадан буён бор — бунга GM собиқ вице-президенти Боб Луцнинг сўзлари сабаб бўлган. У «Corvette номи шу қадар потенциал ва харизмага эгалигидан мустақил брендга айланиши мумкин, унинг қаноти остида ишлаб чиқарилган спорт кроссовери эса Lamborghini Urus билан бемалол рақобатлаша олади» деганди.

 

Ўша вақтда General Motors’га ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Луц кроссовер 20—30 нусхада ишлаб чиқарилиши ва моделлар нархи 100 минг доллар бўлишини тахмин қилган эди. Шунингдек, топ-менежер агарда йўлтанламас «ёруғ дунёга келса», унга Американинг кўп литрли V8 двигатели ўрнатилишига умид билдирган.

 

Аммо Луцнинг умиди амалга ошмаслиги мумкин. Bloomberg’нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Corvette кроссоверларининг аксар қисмига электродвигателлар ўрнатилади. GM ўзининг глобал стратегияси доирасида яқин беш йил ичида 30 та янги электрлаштирилган моделларни ишлаб чиқариш ниятида. Уларнинг асосий қисми Ultium модуль архитектура базасида бўлади.

 

Ҳозирда концерн арсеналида Ultium платформаси асосида яратилган кроссовер мавжуд — Cadillac Lyriq. Lyriq ҳозирча прототип бўлиб, серияли ишлаб чиқаришга 80—85 фоиз тайёр холос.

 

loading...