Коинотдаги энг қадимий сайёралардан бири аниқланди

0

Астрономлар ёши, тахминан, 9 миллиард йилга тенг деб ҳисобланаётган сайёрани аниқлади. Бу ҳақда Риверсайддаги Калифорния университети сайтига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

ТОI-561b номли қайноқ ва тош қотган суперер бошқа иккита сайёра билан бирга галактиканинг энг қадимий юлдузи атрофида айланади. У Ердан деярли икки баробар катта, бироқ ёрқин само жисми атрофида айланиши учун унга ярим кундан камроқ вақт керак бўлади.

«Ерда эканлигингизнинг ҳар бир кунида у ўз юлдузи атрофида икки маротаба айланади», — дейди Калифорния университети астрофизиги Стивен Кейн.

ТОI-561б юзасидаги ҳарорат Кельвин бўйича 2000 даражадан ошади. Бундан ташқари, Кейннинг аниқлик киритишича, сайёра оғирлиги Ердан уч баробар кўпроқ, аммо унинг зичлиги деярли бир хил. «Бу ҳайратланарли, чунки зичлик юқори бўлишини кутгандик. Бу сайёра жуда қадимий эканлиги тўғрисидаги фаразларга мос келади», — дея қўшимча қилади у.

ТОI-561b, ТОI-561c ва ТОI-561d номли учта сайёра TESS космик телескопи ёрдамида аниқланган.

«ТОI-561b ҳозирга қадар аниқланган тош сайёраларнинг энг қадимийси ҳисобланади. Унинг мавжудлиги коинот қаттиқ сайёраларни ўзи яралганидан бошлаб, 14 миллиард йил олдин яратганини исботлайди», — дейди Гавайи университет ходими ва тадқиқот гуруҳи раҳбари Лорен Вайс.

Қадимий сайёранинг очилиши келажакда инсон яшаши мумкин бўлган оламларни қидиришда фойда бериши мумкин.

loading...