«Қамчиқ» довонида ёниб кетган юк автомобили ҳақида маълумот берилди (фото)

0

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати «Қамчиқ» довонида юк автомобилида юзага келган ёнғин ҳақида маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 16 январь куни соат 15:50ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А 373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 252-километрида, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» русумли юк автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Поп тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

 

loading...