Саудия Арабистони аҳолисига 12 давлатга бориш тақиқланди

0

Саудия Арабистони ўз фуқароларига 12 мамлакатга ташриф буюришни тақиқлади.

Мамлакат ички ишлар вазирлигининг баёнотига кўра, қироллик фуқароларининг Эрон, Ливан, Сурия, Яман, Ливия, Туркия, Арманистон, Афғонистон, Сомали, Конго Демократик Республикаси, Венесуэла ва Беларусга ташриф буюришлари тақиқланган.

Бундай чоралар коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш мақсадида қабул қилинган.  Баёнотда қайд этилишича, ушбу мамлакатларда коронавирус пандемияси «ҳали барҳам топмаган».

Ҳозирги кунда юқумли касалликлар ва қурбонлар сони бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллаб турган АҚШ негадир Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги рўйхатида йўқ.

loading...