Шимолий Корея “дунёдаги энг кучли қурол”ни намойиш қилди

0

Пхенянда Корея Меҳнат партиясининг ВИИИ қурултойи якунига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди.

Парадда сувости кемалари баллистик ракеталари намойиш этилган бўлиб, агентлик уни “дунёдаги энг кучли қурол” деб атаган. Реутерс Шимолий Корея давлат ОAВ томонидан тарқатилган фотосуратларга асосланиб, гап 2020 йил октябр ойида намойиш этилган Пукгуксонг-4 ракеталари модернизация қилинган версияси ҳақида кетмоқда.

Парадда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва бир қатор юқори мартабали амалдорлар иштирок этган. КМТA хабарига кўра, тадбирда тактик ракеталар ва артиллерия қурилмаларининг “ултразамонавий” намуналари ҳам намойиш этилди.

Жанубий Кореянинг Ёнҳап агентлиги манбасига кўра, парад 14 январ, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланиб, бир неча соат давом этган.

10 январ куни Жанубий Корея ОAВлари Сеул КХДРда Корея Ишчилар партияси сездига бағишланган ҳарбий парадни “ўтказиш аломатларини” топгани ҳақида хабар берган. Кейинчалик улар бу маросимга тайёргарлик бўлиши мумкин, деб тахмин қилди, чунки расмий Пхенян бу воқеа ҳақда эълон қилмаган. Бир неча кундан кейин Ким Чен Иннинг синглиси ва ҳукмрон партия Марказий қўмитаси аъзоси Ким Ё Чжон Сеулнинг Пхенянга нисбатан ҳаракати адоватли деб танқид қилди.

“РБК”

loading...