Толибон Тожикистонга яқин ҳудудда тўққиз нафар хавфсизлик хизмати ходимини ўлдирди

0

14 январдан 15 январга ўтар кечаси Толибон мамлакатнинг шимолида жойлашган Қундуздаги иккита назорат пунктига ҳужум қилди. Оқибатда, афғон хавфсизлик кучларининг камида 9 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда 15 январь жума куни ҳукумат расмийлари маълумот беришди.

Қундуздаги иккита назорат пунктига бир вақтнинг ўзида ҳужум уюштирилган. Қундуз вилояти Тожикистон билан чегарадош ҳудуд бўлиб, бу ерда толиблар ва афғон ҳукумати кучлари доимий равишда тўқнашиб келишади.

“Жанг оқибатида тўққиз нафар афғон хавфсизлик ходими ҳалок бўлди” деди Қундуз ҳокими Абдул Саттор Мирзаквал АFPга. Шунингдек, ушбу тўқнашувда яна 10 киши жароҳат олган.

Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида тинчлик музокаралари давом этаётганига қарамай бу икки тараф ҳарбий тўқнашувларни тўхтатмаяпти. Сўннги пайтларда Афғонистоннинг бир қанча вилоятларида ҳарбий ҳаракатлар авж олмоқда.

loading...