Туркия ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

0

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп тарафдорлари фойдаланган, эндиликда эса ёпилган «Parler» ижтимоий тармоғининг бош директори Жон Маценинг таъкидлашича, у ва унинг оиласи уларга қарши ўлим таҳдиди бўлганлиги боис яширинишга мажбур бўлган.

Бу ҳақда “Fox News” хабар бермоқда.

Маценинг сўзларига кўра, компаниясидаги ходимларга ҳам таҳдид ва таъқиблар қилинган. Шу боис кўпчилик ўз ҳаётлари учун қўрқишмоқда, баъзилари эса яшаш жойларини тарк этишмоқда.
Шундай қилиб, бош директор оиласи билан шундай ҳужумлар натижасида ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

«UGNazi номли гуруҳ бор, ўша гуруҳ мени нишонга олган», – деди Маце ва хакерлик гуруҳи унинг кўплаб пароллари ва у ҳақидаги шахсий маълумотларни Интернетда эълон қилганлигини таъкидлаган ҳолда.

loading...