Бухорода қидирувда юрган фирибгар аёл қўлга олинди

0

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг Фармойишига асосан вилоятнинг барча ҳудудларида кенг қамровли “Қидирув” махсус тезкор-профилактик тадбирлари амалга оширилмоқда.  Бунда ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари, ҳудудий ички ишлар бошқарма, бўлим ва бўлинмалари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда жиноят содир этиб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қидириб топиш, уларни одил судлов ихтиёрига топшириш борасида самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Ана шундай тадбирлардан бири Бухоро шаҳрида ўтказилди. Жумладан: жорий йилнинг 14 январь куни ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йилнинг 7 декабрь кунидан бери қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Ҳ.Бухорий кўчасида рўйхатда турувчи, 1970 йилда туғилган З.Р.исмли аёл қўлга олиниб, вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...