Дунёда илк маротаба музқаймоқда коронавирус аниқланди

0

Хитойнинг Тяньцзинь муниципалитетида мутахассислар илк маротаба музқаймоқ партиясида коронавирус изларини топишди.

Бу ҳақда “Sky News” хабар бермоқда.

ОАВнинг аниқлик киритишича, музқаймоқ ишлаб чиқарувчи компания Янги Зеландия ҳамда Украинадан олиб келинган қуруқ маҳсулотлардан фойдаланган.

Таъкидланишича, музқаймоқ партияси мусодара қилинган ва карантин остига олинган. Эпидемиология хизмати музқаймоқда хасталикни юқтириб олиш ҳолатларини истисно қилиш учун маҳсулот билан алоқа қилган одамларни қидирмоқда.

Лидс университетининг вирусологи, доктор Стивен Гриффин бундай ҳолат катта эҳтимоллик бир марталик бўлиши мумкинлигини, музқаймоқ ичида коронавирус инфекциясининг аниқланиш сабаби эса CОVID-19га чалинган одам билан алоқада бўлиш эканлигини қайд этди.

loading...