Европанинг янги “Яшил пойтахти” аниқланди

0

Финляндиянинг Лахти шаҳри 2021 йилда расман Европанинг “Яшил пойтахти”га айланди, деб хабар берди “EuroPulse”.

Таъкидланишича, унвон Лахтига Лиссабон шаҳридан ўтган.

Маълум қилинишича, шаҳар такрорий иқтисодиётни яратишдаги ютуқлари учун тақдирланган. Зеро, ҳозирда Лахтида чиқиндиларнинг 97 фоизи қайта ишланади ёки қайта ишлатилади.

Шаҳар, шунингдек, дунёдаги энг тоза водопровод суви билан ҳам мақтана олади.

Шаҳар маъмуриятининг таъкидлашича, 2025 йилга келиб иссиқхона газлари чиқиндиларини 1990 йилдагига нисбатан 80 фоизга камайтириш ва углеродсиз шаҳарга айланиш, 2050 йилга келиб эса чиқиндисиз иқтисодиётни барпо этиш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Европанинг “Яшил пойтахти” унвони Европа Комиссияси томонидан 2008 йилдан бери берилиб келинмоқда.

loading...