Филиппинда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

0

Филиппиннинг Минданао оролида UH-1H ВВС вертолёти қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

 

Полиция маълумотларига кўра, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли вертолёт парвоз вақтида тумшуғи билан кескин пастлаб, катта тезликда ерга урилган. Вертолёт бортида 2 учувчи, экипажнинг 2 аъзоси ва 3 йўловчи бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

 

Вертолёт армия бригадаларидан бирининг таъминоти бўйича миссияни бажараётган бўлган. Унинг қулаши сабаблари маълум қилинмаган.

tass.ru

loading...